Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Статистик маълумотлар янада холис ва фойдаланиш имконияти кўпроқ бўлади

03.08.2017

 

Президентнинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3165-сон «Ўзбекистон Республика Статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат давлатимиз раҳбарининг сайтига жойлаштирилди.

 

Ҳужжат билан Давстатқўмнинг янги ташкилий тузилмаси, марказий аппарати (бошқарув ходмлари сони – 234) ҳамда ҳудудий бўлинмалари тузилмалари, шунингдек, 2017-2021 йилдарда фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.

 

2017-2021 йилларда статистик фаолиятни ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистик ахборот сифатини ва унинг тарқатиш тизимини яхшилаш чора-тадбирлари дастури маъқулланди.

 

Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишнинг қуйидагича тартиби белгиланди:

  • Давстатқўм раиси – Бош вазир тақдимномасига асосан Президент томонидан;
  • Давстатқўм раиси ўринбосарлари – Президент томонидан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармалари бошлиқлари – Давстатқўм раиси томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  Раиси, вилоятлар ва пойтахт ҳокими тақдимномасига биноан;
  • туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари раҳбарлари – туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномасига биноан ва Давстатқўм раиси билан келишилган ҳолда вилоят даражасидаги бошқармалар раҳбарлари томонидан.

 

Идорага статистик ҳисоботларни олаётганда номувофиқликлар келиб чиққанда статистик маълумотларни чуқур таҳлилини ўтказишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этиш ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда уларни тезкор бартараф этиш топширилди.

 

Давлат қўмитаси расмий сайтининг мазмунига қўйиладиган талабларга алоҳида шартлар қўйилган. Уни шаффофлик, очиқлик ва фойдалана олиш жиҳатидан қайта кўриб чиқиш зарур. Ўша ернинг ўзида талаб қилинган ахборотлар, таҳлилий материаллар ва маърузалар жойлаштирилиши, фойдаланувчилар билан “онлайн маслаҳатчи” режимида тезкор мулоқот қилиш имконияти билан турли кесимларда маълумотлар визуализация қилиниши керак.

 

Шунингдек, статистик маълумотлар ва мамлакатимиз тўғрисидаги бошқа маълумотларни халқаро нашрларда жойлаштириш мақсадида етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан ҳамкорлик кенгайтириб борилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



 

Олег Заманов,

экспертимиз.