Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые льготы и меры господдержки приняты для электротехнической отрасли Как определять невычитаемые расходы Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор

Статистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

16.09.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 10.09.2026 йилдаги ПФ-190-сон Фармони билан «Статистикани ривожлантириш – 2030» миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Ҳужжатда кўзда тутилган асосий мақсадлар:

  • аҳолини рўйхатга олиш ва иқтисодий ҳисоб натижалари асосида ижтимоий-иқтисодий статистикани такомиллаштириш;
  • келгуси 5 йил давомида Миллий статистика тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш;
  • 2030 йилгача кичик бизнес субъектларига ҳисобот юкини 20 фоизга камайтириш;
  • 2030 йилга бориб расмий статистикани шакллантиришда фойдаланиладиган маъмурий ва муқобил маълумотлар манбалари сонини 1,7 баробарга ошириш;
  • кейинги 5 йил ичида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали маълумотларни қайта ишлаш вақтини 20 фоизга қисқартириш ва битта маълумот элементи нархини 25 фоизга оптималлаштириш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Статистикани ривожлантириш – 2030» миллий стратегияси;
  • Миллий статистика тизими самарадорлигини ошириш бўйича йўл харитаси.

 

2026-2030 йилларга мўлжалланган «Статистикани ривожлантириш – 2030» миллий стратегиясининг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • ягона ёндашув асосида барча расмий статистика ишлаб чиқарувчиларининг фаолиятини уйғунлаштириш, маълумотлар сифатини таъминлаш учун институционал салоҳиятни ошириш;
  • халқаро стандартлар ва замонавий статистик моделларга мувофиқ статистик методологияларни такомиллаштириш;
  • рақамли трансформация, ҳисобот юкини камайтириш ва маълумотлар инфратузилмасини модернизация қилиш;
  • маъмурий, муқобил ва рақамли маълумотлар манбалари, шунингдек, геофазовий маълумотлар ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш;
  • фойдаланувчига йўналтирилган статистикани ривожлантириш, маълумотлар билан ишлаш саводхонлигини ошириш ва халқаро ҳамкорлик.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 12.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова