Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ставкалари ўзгаришсиз қолган солиқлар ва мажбурий тўловлар

30.12.2015

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан 2016 йил учун солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ставкалари тасдиқланди.

 

 

Қуйидаги солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ставкалар  2015 йил даражасида сақлаб қолинди:

 

ҚҚС – 20%;

 

фойда солиғи: базавий 7,5%, тижорат банклари учун – 15%,  аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун , – 35%;

 

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи – 8%

 

якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ.   Унинг ставкалари ЭКИҲга нисбатан каррали миқдорларда белгиланган ҳамда тадбиркорлик фаолияти турлари ва уни амалга ошириш жойига (шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари) боғлиқ ҳолда табақалаштирилади. Эслатиб ўтамиз, 2013 йилдан бошлаб қатъий солиқ ставкалари йил бошига ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилмоқда, бу якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ юкини пасайтириш имконини берди;

 

 

Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар:

 

Пенсия жамғармаси – 1,6%;

 

Республика йўл жамғармаси – 1,4%;

 

Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси – 0,5%.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.