Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

СТИР қандай расмийлаштирилади

19.10.2018

Читать на русском языке


Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (ВМнинг 13.10.2018 йилдаги 823-сон қарори).

 

Хизматдан уч хил йўл билан фойдаланиш мумкин:

  • Давлат хизматлари марказлари орқали;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (порталда рўйхатдан ўтиш талаб этилади);
  • Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали.

 

Учала ҳолатда ҳам доимий яшаш жойи (ҳудуд ва туман/шаҳар номи), Ф.И.О., туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – шахсни тасдиқловчи ҳужжат), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (паспортда қайд этилади – таҳр.), электрон почта манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда анкета тўлдирилади. Бундан ташқари, паспорт нусхаси илова қилинади.

 

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда унинг учун анкетани марказ ходими тўлдиради. Сўнг у қоғозга чиқарилади, анкетадаги маълумотларнинг тўғрилиги ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланади, ҳужжатлар марказ ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ва Давлат солиқ қўмитасига юборилади. Бунга 10 дақиқа кетади.

 

Сўнг ДСҚ ҳужжатларни олган пайтдан бошлаб 1 соат ичида матрицали штрих-кодли (QR-кодли) солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради. ДСҚ ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат Давлат хизматлари марказига (ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд бевосита ариза берувчига (ЯИДХП ёхуд ДСҚнинг веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда) юборилади. Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа ичида электрон ҳужжатни ариза берувчига юбориши, унинг сўровига кўра уни қоғозга чиқариши ва электрон шаклда тақдим этиши шарт.

 

Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш чоғида ариза берувчи электрон рақамли имзога эга бўлиши талаб этилмайди. Хизматнинг ўзи эса – бепул.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_