Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

08.07.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 5.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6256-сон Фармони қабул қилинди.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) ва 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан «йўл харитаси»;
  • 2021-2025 йилларда жорий этиладиган экспертиза ва тадқиқот турлари рўйхати;
  • Концепцияни амалга ошириш бўйича Кенгаш таркиби.

 

Қуйидагилар Концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади:

  • халқаро нормалар ва стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд-экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини қондириш;
  • суд-экспертлик фаолиятини тизимли равишда такомиллаштириб бориш;
  • барқарор ва илмий талабга жавоб берадиган суд экспертизаси тизимини шакллантириш, суд жараёнларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда суд экспертларининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш.

 

Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари белгиланди.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади. Бунда тадқиқот натижаларига кўра мутахассис фикри тақдим этилади;

б) иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилади. Экспертиза шартнома асосида адвокат сўровига кўра эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқи асосида ўтказилади.

в) нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар 3 йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинади;

г) суд экспертларига нисбатан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари татбиқ этилади:

  • суд экспертизасининг муайян тури бўйича узлуксиз равишда камида сўнгги уч йил давомида суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириб келаётган давлат суд экспертлари ушбу ихтисослик бўйича қайта тайёрлашдан ўтмасдан, нодавлат суд эксперти сертификатини олиш учун якуний имтиҳон топширишга ҳақли бўлади;
  • давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари баҳолаш йўналишидаги суд экспертизаси турларини амалга оширишда суд экспертизаларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли гувоҳнома ва сертификатга эга бўлганда, улардан баҳоловчининг малака сертификати талаб қилинмайди;
  • давлат ташкилотларидаги илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлашга доир рағбатлантириш шартлари давлат суд-экспертиза муассасаларининг ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади;
  • нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби жорий этилади.

 

Адлия вазирлигига нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш борасида қўшимча вазифалар юклатилади.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • X.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази тузилмасида Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти;
  • Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
  • Адлия вазирлиги марказий аппаратида Суд-экспертлик фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими.

 

2022 йил 1 мартдан бошлаб «Е-ekspertiza» ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади.

 

Суд-экспертиза соҳасида кадрлар тайёрлаш шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича экспертлар тайёрлаш курсларида амалга оширилади. Курслар давомийлиги бакалавр ёки магистратура босқичларида таълим олаётган даврда камида 6 ойни ташкил этади. Тайёрлаш курслари натижаларига кўра тегишли суд-экспертиза фаолияти билан шуғулланиш учун сертификат берилади.

 

Давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари 2023 йил 1 июнга қадар ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган:

  • асбоб-ускуналар, махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари, дастурий таъминотлар, реактивлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари;
  • ушбу ташкилотларнинг фаолиятини таъминлаш учун зарур, фойдаланишда бўлган асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

 

Шунингдек ҳужжат билан Фарғона, Термиз, Урганч шаҳарларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд шаҳрида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини босқичма-босқич ташкил қилиш назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах