Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Повлияет ли добровольная переоценка на налоговый учет Как исправить в чеке неправильный ИКПУ (инструкция) Заявление об отмене приостановления расчетного счета Положение о проверке контрагента

Суд экспертиза соҳасида кадрларни тайёрлаш қандай амалга оширилади

25.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 йилдаги «Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 706-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 5.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилди

 

Иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқи асосида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилди.

 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларининг касбий малакасини аниқлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда билим ва кўникмаларини ошириб боришни таъминлаш мақсадида уларни ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинди

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари;
  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқотлар рўйхати.

 

Низомга (1) мувофиқ суд экспертиза соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ихтиёрийлик асосида суд экспертизасининг муайян тури бўйича пуллик шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича камида 6 ойлик курслар асосида ташкил этилади.

 

Шартноманинг тўлов миқдори давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

 

Суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлашнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • тингловчиларда мустақил равишда суд экспертизасини ўтказиш ва суд экспертиза хулосасини расмийлаштириш учун зарур бўлган малакани, тегишли суд экспертиза турлари бўйича замонавий фан ва технологияларига мувофиқ илмий асосланган методикаларни амалда қўллаш бўйича кўникмаларини шакллантириш;
  • тингловчиларни муайян экспертизасининг шаклланиш босқичлари, замонавий суд экспертизасининг сўнгги ютуқлари ва имкониятлари ҳақидаги ахборотлар билан таъминлаш;
  • суд экспертлик фаолиятида зарур бўлган кўникмаларни етарлича шакллантириш учун лозим бўлган амалий машғулотларни ўтказиш.

 

Суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ўқув курслари йилига икки марта октябрь ва февраль ойларида ташкил этилади.

 

Ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш ўқув курси бошланишидан 3 ой олдин бошланади. Кадрларни қайта тайёрлаш ўқув курслари ташкил этилиши, уларнинг давомийлиги ва суҳбат ўтказиладиган жой тўғрисида давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида ҳамда ОАВда ўқув курси бошланишидан 3 ой олдин эълон берилади.

 

Таълим жараёнинг 40%и назарий, 60%и амалий қисмга ажратилади. Тингловчиларга таълим жараёнининг назарий қисми тегишли олий таълим муассасасида, амалий қисми тегишли давлат суд-экспертиза муассасасида ташкил этилади.

 

Якуний имтиҳон ёзма ва амалий имтиҳон шаклида ўтказилади. Якуний имтиҳон натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Якуний имтиҳон натижалари бўйича талаба жами 55 ва ундан юқори балл тўплаганда якуний имтиҳондан ўтган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.