Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Суд тизими: коррупция ҳолатларининг олди олинади, очиқлик ва шаффофлик таъминланади

14.12.2020

Читать на русском языке

 

7 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ушбу мақсадларни амалга оширишга қаратилган навбатдаги фармон имзоланди.

 

2021 йилда суд тизимида бир қатор ўзгартиришлар амалга оширилади:

а) 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан ушбу судларнинг малака ҳайъатлари шакллантирилади;

б) 2021 йил 1 февралдан бошлаб:

  • илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари Интернет тармоғида махсус сайт орқали онлайн тарзда ёритиб борилади;
  • судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади ва жорий қилинади;
  • судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилади ва амалиётга татбиқ этилади;

в) судьяларнинг юридик жавобгарлиги масаласини ҳал этиш пайтида уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида:

  • судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) раиси томонидан киритилган тақдимнома прокуратура органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Кенгашга Бош прокуратура томонидан хабар берилади;
  • судьяларни гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга тегишли малака ҳайъатлари розилиги билан йўл қўйилади;
  • суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Президентга йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб борилади.

 

Бундан ташқари, судларда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни тизимли равишда бартараф қилиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасида:

  • Президент томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган, фаолиятини доимий асосда амалга оширадиган Кенгаш раисининг ўринбосари лавозими жорий қилинади. Шу муносабат билан Судьялар олий мактабининг Илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими тугатилади;
  • Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади (Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида);
  • Судьялар касбий тайёргарлигини ташкиллаштириш шуъбаси тугатилади;
  • матбуот хизмати ва биринчи бўлим (ОАВ билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси негизида), шунингдек ахборот-таҳлил, мурожаатлар билан ишлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тузилмалари ҳамда архив ва девонхона (ижро аппарати негизида) ташкил этилади;
  • Кенгашга келиб тушаётган шикоятларни умумлашма таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида судьялар малака ҳайъатлари билан биргаликда аниқ чоралар белгилаш вазифаси юкланади;
  • судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш йўлга қўйилади, «Ибратли судья» мукофоти, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун «Суд фахрийси» кўкрак нишони жорий этилади;
  • Кенгаш ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клуби ташкил этилади. Унинг доимий масъул аъзолари таркиби кўп йиллик иш тажрибасига, чуқур билим ва юксак обрў-эътиборга эга бўлган амалдаги ва фахрий судьялар орасидан шакллантирилади. Клуб ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериш ваколатига эга бўлади.

 

Шунингдек Кенгаш ҳузурида судьяликка номзодларнинг Судьялар олий мактабига кириш ва якунлаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлиб берган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича имтиҳон комиссияси тузилади. Комиссия судьялар ҳамжамияти органи бўлиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади. Комиссиянинг қарорлари устидан Кенгашга шикоят қилиш мумкин.

 

Олег Заманов.