Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик – ноқонуний, прописка бўйича – ўзгаришсиз

20.04.2018


18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун билан Меҳнат кодексига қўшимча киритилди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Ишга қабул қилишни рад этиш ғайриқонуний ҳисобланадиган ҳолларнинг рўйхати кенгайтирилди. Эндиликда муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмасликка ҳам йўл қўйилмайди.

 

Аммо баъзи ҳолларда қонунчилик муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилишни тўғридан-тўғри тақиқлайди. Бундай ҳолларда рад этиш қонуний ҳисобланади. Масалан, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига биноан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек, қасддан содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бўлиши мумкин эмас.

 

Бундан ташқари, суд қўшимча жазо тариқасида шахсга муайян турдаги лавозимларни эгаллашни тақиқлашга ҳақли. Аксарият ҳолатларда – раҳбарлик ва моддий жавобгарликка эга бўлган лавозимларни эгаллашни. Бундай ҳолда ишга қабул қилиш ҳатто жиноят - суд ҳужжатини ижро этмаслик деб топилиши мумкин  (ЖКнинг 232-моддаси).

 

Эслатиб ўтамиз, меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги илгари муҳокама этилган яна бир масала – прописка мавжуд эмаслиги муносабати билан ишга жойлаштиришни рад этиш. Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармонининг 10-банди билан вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ, шунингдек, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги бекор қилинган. Фармон 23.01.2018 йилдан кучга кирган.

 

Бироқ Меҳнат кодексининг 80-моддасига, шунингдек Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-2-моддасига ўзгартиришлар ҳали киритилмаган. Расмий жиҳатдан тақиқ кучда қолмоқда, масъулият эса сақланиб қолади, чунки қонунлар Президент фармонларига нисбатан юқори юридик кучга эга.

 

Биз эса қонунчиликка ўзгартиришлар киритилишини кутиб қоламиз.

 

Қонун 19.04.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_