Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди

30.07.2021

Читать на русском языке

“Судлар тўғрисида”ги 28.07.2021 йилдаги ЎРҚ-703-сон Қонун қабул қилинди. Унга асосан суд тизими ўзгартирилди, Конституциявий суд ва Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби эса алоҳида қонунлар билан белгиланади.

 

Суд тизими энди қуйидагилардан иборатдир:

  • Конституциявий суд;
  • Олий суд;
  • ҳарбий судлар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
  • фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
  • жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
  • туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
  • туманлараро маъмурий судлар.

 

Конституциявий суд ва Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби алоҳида қонунлар билан белгиланади.

 

Қуйидагиларнинг ваколатлари чегараси белгиланди:

  • Олий суд, унинг Пленуми ва Раёсати, шунингдек раис, раиснинг биринчи ўринбосари ва раиснинг ўринбосарлари  - судлов ҳайъати раислари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, уларнинг раёсатлари ва суд ҳайъатлари;
  • фуқаролик ишлари, жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, иқтисодий судлар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди;
  • туманлараро маъмурий судлар.

 

Шунингдек, судларнинг мақоми ва судьялар мустақиллигининг кафолатлари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, судьялик лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар, шунингдек судьяларни, судларнинг раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби белгиланган.

 

35 ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқароси судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин.

 

Юридик ихтисослик бўйича камида 15 йиллик (илгари - 10 йиллик) иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йиллик (илгари - 5 йиллик) иш стажига эга бўлган шахс Олий суд судьяси бўлиши мумкин.

 

Юридик ихтисослик бўйича камида 10 йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ҳарбий суднинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси бўлиши мумкин.

 

35 ёшга тўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида 7 йиллик иш стажига эга бўлган шахс туманлараро, туман, шаҳар судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин.

 

Илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт.

 

Судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхати белгиланди.

 

Шунингдек, Қонун билан қуйидагилар белгиланди:

  • судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш тартиби, судьяга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари, шунингдек  интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш тартиби;
  • судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари;
  • судьялар малака ҳайъатларини ташкил этиш тартиби;
  • судьяларнинг ва улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминоти ва бошқалар.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ҳарбий судлар фаолиятиии ташкил этиш тўғрисида низом;
  • Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида низом;
  • Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида низом.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 29.07.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.