Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Судларда давлат божини тўлашда кимлар имтиёзлардан маҳрум этилди

14.01.2019

Читать на русском языке

 

Солиқ кодексига судларда давлат божини тўлаш билан боғлиқ тузатишлар киритилди (9.01.2019 йилдаги ЎРҚ–513-сон Қонунга қаранг).

 

Биринчидан, давлат божини ундириш объектлари аниқлаштирилди (Солиқ кодексининг 328-моддаси). Энди фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судлар кесимида бож тўланадиган ариза ва шикоятларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилди.

 

Маъмурий судларга тақдим этиш чоғида давлат божи солинадиган ҳужжатлар санаб ўтилди. Эслатиб ўтамиз, маъмурий судлар 2017 йил 1 июндан маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш мақсадида ташкил этилган (21.02.2017 йилдаги ПФ–4966-сон Фармонга қаранг). Уларнинг ваколати Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда ва МЖТКнинг 245-моддасида янада батафсил қайд этилган.

 

Иккинчидан, судларда давлат божини тўлашдан озод қилинадиган субъектларнинг рўйхатларига тузатишлар киритилди. Таҳлил якунларига кўра, айримлар ушбу имтиёзни йўқотди, энди умумий асосларда давлат божини тўлашга мажбур (ставкаларга қаранг).

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича судлар

Иқтисодий судлар

даъвогарлар – муаллифлик ва турдош ҳуқуқлардан, шунингдек ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товарлар келиб чиққан жой номи, селекция ютуғига бўлган ҳуқуқдан келиб чиқадиган даъволар юзасидан

қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар – тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар шартнома мажбуриятларини бажармаслиги билан боғлиқ даъволар юзасидан

жиноят туфайли етказилган моддий зарар тўғри ундирилгани хусусида низолашилаётган жиноят ишлари бўйича апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилган шахслар 

тадбиркорлик субъектлари – тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда

мол-мулк тақсимоти билан боғлиқ бўлмаган никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилган шахслар

нодавлат нотижорат ташкилотлари – ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда

қуйидаги ариза бўйича:

  • иш юритишни тугатиш ёки уни кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажримини бекор қилиш тўғрисида;
  • суднинг ҳал қилув қарорини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида;
  • даъвони таъминлаш тўғрисида ёки бир таъминот турини бошқасига алмаштириш тўғрисида;
  • янги очилган ҳолатлар бўйича суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисида;
  • суд солган жаримани қўшиш ёки камайтириш тўғрисида, суднинг ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисида, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида;
  • жаримани қўшиш ёки камайтиришни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан мустақил шикоятлар юзасидан ва суд ажрими устидан бошқа мустақил шикоятлар юзасидан

хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари – мажбурий бадалларни киритиш ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашга доир қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан


хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари – мажбурий бадалларни киритиш ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашга доир қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан

«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти, унинг дирекцияси ва жойлардаги бўлинмалари – қишлоқ хўжалиги корхоналари банкларнинг кредитларини сўндирмаслиги хатарларини суғурталаш шартномалари бўйича тўланган суғурта қоплами учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарздорликни ундириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича, шунингдек фьючерс контрактлари бўйича ишларни бажариш учун аванс сифатида бериладиган маблағларни қайтариш тўғрисидаги даъволар юзасидан  

хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек фуқаролар – аҳолига уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналарнинг тузилган шартномалар шартларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги туфайли етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан

хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари – аҳолига уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналарнинг тузилган шартномалар шартларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги туфайли етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан

туманлар, шаҳарлар (шаҳарлар таркибига кирадиган туманлар) ҳокимликлари – коммунал хизматларни етказиб берувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари илтимосномасига биноан коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва мажбурий бадалларни киритишга доир қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан 

туманлар, шаҳарлар (шаҳар таркибига кирадиган туманлар) ҳокимликлари – коммунал хизматларни етказиб берувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари илтимосномасига биноан коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва мажбурий бадалларни киритишга доир қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва унинг жойлардаги органлари – стандартлар, техник шартлар ва маҳсулот сифати устидан назорат жорий этилиши ҳамда риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ёки бошқа ваколатли органлар томонидан юклаб жўнатилиши тақиқланган маҳсулот етказиб берилганлиги учун юридик шахслардан бюджет даромадига жарима ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан

юридик ва жисмоний шахслар – давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан

мулкдорлар – хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан

 

Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинадиган субъектлар алоҳида рўйхатда кўрсатилган.

 

Учинчидан, Солиқ кодексида қайд этилган қоидага кўра, давлат божини тўлаш бўйича имтиёзларга эга бўлган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, у мазкур шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. У илгари ҳам амал қилган, сабаби процессуал қонунчиликда назарда тутилган (масалан, ИПКнинг 118-моддаси; ФПКнинг 138-моддаси ва бошқаларга қаранг).   

 

Бироқ бу барча имтиёз эгаларига тааллуқли эмас. Масалан, иқтисодий судда қоида фақат хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари (уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги даъволар юзасидан), шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш тўғрисида ижро варақасини бериш ҳақидаги аризани тақдим этиш чоғида тадбиркорлик субъектларига нисбатан амал қилади. Қолганлар эса, ҳатто арз қилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ҳолда ҳам давлат божини тўлайдилар.  

 

Тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 10.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_