Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uz

Судьянинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанди

01.11.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2018 йилдаги 879-сон қарори билан судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тартиби тасдиқланди. У 2019 йил 1 январдан кучга киради.

 
Ушбу ҳужжат лойиҳаси илгари ҚҲТБТ порталида умуммуҳокамага қўйилган эди. Шарҳимизда суғурталаниш тартиб-таомили, шу жумладан суғурта пулининг миқдорлари, суғурта ҳодисалари турлари, шунингдек зарур ҳужжатлар пакети кўрсатилган эди. 

 

Умуман олганда қабул қилинган ҳужжатга жиддий ўзгартиришлар киритилмаган. Лойиҳа ва тасдиқланган ҳужжат ўртасидаги қуйидаги фарқларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин.



Биринчидан, лойиҳада судьялар ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш «Ўзбекинвест» ЭИМСК зиммасига юклатилган эди, бироқ қабул қилинган ҳужжатда «Ўзагросуғурта» АЖ суғурталовчи сифатида белгиланган.



Иккинчидан, лойиҳага кўра, судья ўз хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ваколат муддати тугаб ҳалок бўлганда (вафот этганда) унинг меросхўри суғурта қопламини олиш учун бошқа ҳужжатлар қатори тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) хулосасини ҳам тақдим этиши лозим эди. Тасдиқланган таҳрирда ушбу ҳужжат ўрнига суд-тиббий экспертиза комиссиясининг (СТЭК) хулосаси тақдим этилиши белгиланган.



Маълумот учун. Судья унинг ваколатлари амал қилаётган даврда, шунингдек уларнинг муддати тугагандан кейин ҳалок бўлганда (СТЭК хулосасидан ташқари) судьянинг меросхўри қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

  • суғурта қилинган шахснинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома (нусха олиш учун);
  • наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (нусха олиш учун);
  • суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (махсус текшириш далолатномаси).


Ҳужжат
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради. 

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_