Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Суғурта ишига сиртқи ва кечки бўлимларда ўқитилади

06.08.2019

Читать на русском языке

 

Бу Президентнинг 2.08.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари – компания ходимларини соҳага ихтисослашган ОТМнинг “Суғурта иши” таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки бўлимларга қабул қилиш бошланади. Ўқишга қабул қилинганлар пулли-контракт асосда ўқитилади.

 

Қабул тест синовлари ўтказилмасдан, белгиланган қабул квоталаридан ташқари суҳбат якунлари бўйича амалга оширилади. Бунинг учун:

  • ходимда умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ва суғурта бозорида камида 2 йил амалий иш стажи мавжуд бўлиши;
  • контракт иш берувчи – суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан кафолатли тўланиши, ходим- битирувчи эса ўқишни тамомлагандан кейин унда 3 йил мобайнида ишлаб бериши керак.

 

Молия вазирлиги “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан биргаликда суғурта бозори мутахассисларининг хорижий таълим ва бошқа ташкилотларда таълим олиши, малака ошириши ва стажировка ўташини тизимли асосда ташкил этади.

 

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси суғурта бозори мутахассисининг чет элда ўқиши, малакасини ошириши ёки стажировка ўташи зарурлигини асослантирган ҳолда унга нисбатан тавсия хатини “Эл-юрт умиди” жамғармасига киритишга ҳақли.

 

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматининг техник кўмагида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастурига суғурта фаолияти соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш бўйича алоҳида йўналиш киритилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 3.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах