Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Суммаси $100 мингдан кам импорт контракти учун экспертиза зарур эмас

08.11.2017

Президентнинг 3.11.2017 йилдаги «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат иловаларсиз «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

 

Махсус товарлар экспорт-импортини лицензиялаш

 

10.11.2017 йилдан махсус товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш бўйича функция Ташқи савдо вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилади. Бу билан бевосита Ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти шуғулланади.

 

Бунда заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан тайёрланган буюмлар лицензияланадиган товарлар рўйхатидан чиқарилган.

 

Импорт операциялари

 

10.11.2017 йилдан бошлаб Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси қуйидагилар томонидан молиялаштириладиган битта контракт ёки тендер бўйича суммаси 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқни ташкил этадиган тўғридан-тўғри импорт контрактлари, шунингдек тендер (танлов) савдолари доирасида тендер (танлов) ҳужжатлари экспертизаси ёки тендер (танлов) таклифларини баҳолашни амалга оширади:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси;
  • Ҳукумат томонидан ёхуд унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар (қарзлар) (тижорат банклари томонидан қайта молиялаштириладиганлари бундан мустасно);
  • устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқни ташкил қиладиган хўжалик субъектлари маблағлари;
  • устав капиталидаги улушнинг 50%идан ортиғи устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқни ташкил этадиган хўжалик субъектларига тегишли бўлган юридик шахслар маблағлари.

 

Шу тариқа, суммаси эквивалентда 100 минг АҚШ долларидан кам бўлган тўғридан-тўғри импорт контрактлари экспертизаси бекор қилинади.

 

Импорт “тендер” контрактлари қўшимча экспертизадан ўтказилмасдан ҳисобга қўйилади.

 

Экспорт операциялари

 

Ташқи савдо вазирлигига қуйидаги экспорт контрактларини рўйхатга олиш юклатилади (биржа шартномаларидан ташқари):

  • Ҳукумат қарорлари ва ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган;
  • тасдиқланган рўйхат бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишга контрактлар.

 

Ваколатли идораларга қуйидаги тартибни регламентловчи низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилган:

  • махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилишга лицензиялар бериш;
  • импорт контрактларини ва тендер (танлов) ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, тендер (танлов) таклифларини баҳолаш;
  • экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Ленара Хикматова.