Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как возместить коммунальные расходы арендатору-физлицуМожет ли болезнь главного бухгалтера быть основанием для переноса налоговой проверкиКак работать с онлайн-ККТ по новым требованиям с 1 апреля 2026 года: ситуации

Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади

05.01.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2025 йилдаги "Ёшларни IT соҳасига жалб қилиш, уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш орқали юқори даромадли касбларга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 849-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан "Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳасини ишга тушириш ҳамда йил якунига қадар ушбу лойиҳа доирасида энг юқори натижаларга эришган ёшлар, уларнинг ўқитувчилари ва таълим ташкилотларини рағбатлантириш маъқулланди.

 

Янги лойиҳа доирасида ҳар йили энг яхши натижаларни кўрсатган иштирокчиларни аниқлаш учун миллий танлов ўтказилади.

 

Танлов ғолибларига пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан, 100 нафар ўқитувчига 1000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти, 10 нафар ўқитувчига чет элга саёҳат, 500 нафар ёшларга ноутбук ва 500 нафар ёшларга қимматбаҳо совғалар, 3 та олий таълим муассасасига пул мукофоти, камида 2 та ўрта мактабга "Президент совғаси" – электромобиль берилади.

 

Шу билан бирга, Хоразм вилоятида "Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ижобий тажриба асосида лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида босқичма-босқич амалга оширилади.

 

"Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари" лойиҳаси доирасида ёшлар учун қуйидаги имкониятлар яратилади:

• ходимларни бошқариш соҳасидаги замонавий касбларга, жумладан, IT лойиҳа менежери, стартап лойиҳа менежери ва хорижий тилларга бепул ўқитиш;

• халқаро профессионал IT сертификатларини олиш учун малака ошириш курсларида бепул ўқиш;

• информатика, робототехника, киберспорт ва бошқа йўналишлар бўйича танлов ва мусобақаларда иштирок этиш. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

• "Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи" лойиҳасини самарали амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича комиссия таркиби;

• "Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи" лойиҳасини ҳудудларда амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси;

• "Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова