Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади

25.09.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2026 йилдаги 510-сон қарори билан “Давлат харидларини «Таклиф сўрови» асосида амалга оширишга рухсат этилган тадбиркорлик субъектларининг сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлари) реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат 22.10.2025 йилдаги ПФ-189-сон Фармонга мувофиқ давлат органларида, давлат улуши 50% бўлган хўжалик юритувчи субъектларда сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимларини (дастурий маҳсулотларни) жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тасдиқланган ва қуйидагиларни назарда тутади: 

• тижорат ташкилотлари ва улар томонидан таклиф этилаётган сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлар)нинг марказлаштирилган маълумотлар базасини ўз ичига олган ягона реестрни юритиш;

• «таклиф сўрови» асосида давлат харидларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлар) реестрини юритиш;

• ягона реестрга киритилган маълумотлар асосида давлат харидларини амалга ошириш;

• жорий этилаётган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлар)нинг хавфсизлик, шаффофлик ва сифат талабларига мувофиқлигини таъминлаш.

 

Ягона реестрга киритилган сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлар) рўйхати «ai.gov.uz» миллий порталида эълон қилинади ва хўжалик юритувчи субъектларга ягона реестрда рўйхатдан ўтказилган дастурий маҳсулотларни жорий этиш учун умумий қиймати БҲМнинг 2 500 бараваридан ошмайдиган давлат харидларини «таклиф сўрови» асосида амалга оширишга рухсат берилади.

 

Вазирлик ва идоралар дастурий маҳсулотларни ўз таркибий инфратузилмасига тўғри жорий этиш ва тизимларни ташкил этиш, шунингдек, такрорий харидлар ва уларга бюджет маблағларининг асоссиз сарфланишига йўл қўймаслик учун жавобгардир.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                Лола Абдуазимова