Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Суриштирувчиларнинг ваколатлари чекланди

27.09.2016

 

23.09.2016 йилдаги ЎРҚ–411-сон Қонуни билан Жиноят-процессуал кодексга ўзгартиришлар киритилди

 

Кўздан кечиришдан кейин жиноят ишини қўзғатиш муддатларига ўзгартиришлар киритилди

 

ЖПКнинг 137-моддасининг кўздан кечириш тергов ҳаракати якунланганидан кейин жиноий иш қўзғатиш ёки уни рад этиш бўйича вақт чеклови олиб ташланди.

 

Муқаддам кўздан кечириш амалга оширилганидан кейин жиноий иш 72 соатдан кам бўлмаган муддатда, алоҳида ҳолатларда 10 кун ичида қўзғатилиши керак эди. Энди эса умумий муддат – дарҳол, сабабнинг қонунийлиги ва жиноий ишни қўзгатиш учун асос борлигини текшириш зарурати туғилганда – 10 сутка, прокурор тергов олди текшируви муддатини узайтирганда – 1 ой муддатга амал қилинадиган бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, кўздан кечириш тергов ҳаракатларидан бири бўлиб, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар боис жиноий иш қўзғатилишдан олдин ўтказилиши мумкин.

 

Суриштирувчиларнинг ваколатлари қисқарди

 

Киритилган ўзгаришларга кўра, суриштирувчи энди ўз қарорига кўра эҳтиёт чораларини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас. Масалан буларга гаров миқдорини белгилаш, айбланувчидан муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат олиш, шахсий кафилликда кафиллар сонини белгилаш, жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафиллигини олиш, ҳарбий хизматчи бўлган жиноятчига нисбатан ҳарбий қисм, қўшилмалар қўмондонлиги, ҳарбий муассаса, ҳарбий таълим муассасаси кузатувчига топшириш ҳақида қарор чиқариш кабилар киради.

 

Кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатлар энди терговчи, прокурор ва суд ваколатларига киради.

 

Агар гумонланувчига нисбатан уй қамоғи кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлса, суриштирувчи тергов қилиш муддатининг тугашини кутмасдан ишни дарҳол терговчи ёки прокурорга топшириши лозим.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист

 



Курс валют

2017-11-21
  • USD:8085.11 (+15.82) сум
  • EUR:9487.07 (+83.93) сум
  • RUB:136.65 (+0.39) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.