Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно знать хозсубъектам о новом порядке размещения предупредительных надписей об алкоголе и табаке Уплачивать ли налоги, если смонтировали импортное оборудование своими силами Неочевидные причины, по которым предприятие может не получить право применять упрощенный НДС 6%

Сув фонди ерларидан самарали фойдаланишни қандай таъминлаш мумкин

03.06.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-99-сон Фармонида сувдан фойдаланиш соҳасида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари белгиланган.

 

2026-2027 йиллар учун асосий мақсадлар:

• давлат реестридан ўтказилмаган 268 минг гектар сув фонди ерларини рўйхатдан ўтказиш ва кадастр ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишни якунлаш;

• сув хўжалиги ташкилотларига тегишли 30 минг гектар сув фонди ерларини шаффоф асосда ижарага беришни ташкил этиш;

• сув хўжалиги ташкилотларига сув фонди ер участкаларини муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш ва улар учун 2027 йил якунига қадар 220 млрд сўм миқдорида қўшимча даромад манбаи яратиш, сув фонди ерларида 100 минг кишининг бандлигини таъминлаш. 

 

Ер туристик хизматлар ва пляж зоналарини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сув фонди ерларини тозалашда қум ва шағал қазиб олиш учун ижарага берилади.

 

2026 йил 1 августга қадар сув фондидаги ерларни онлайн ижарага бериш, мониторинг қилиш, шартномалар тузиш ва ҳисоботлар тузиш имконини берувчи "Suv-yer-ijara" ахборот тизими ишга туширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Сув кодексига кўра, сув фонди ерлари – ер усти сувлари ва сув хўжалиги объектлари эгаллаган ерлар ҳамда сув объектлари қирғоқлари бўйлаб ажратилган ҳудудлардир.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                            Лола Абдуазимова