Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:В каком размере платить больничные при Covid Суд восстановил уволенного работника, но на его место успели принять другого Подскажите работнику, как получить социальное пособие Когда работник вправе требовать изменения условий труда Снижена административная и налоговая нагрузка

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида кадрларни ўқитиш учун ҳудудий марказлар ташкил этилади

24.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19.03.2021 йилдаги «Сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 150-сон қарор қабул қилинди.

 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида, шунингдек институтнинг ҳудудий бўлинмалари негизида ташкил этиладиган филиалларда Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакасини ошириш ташкил этилади.

 

Сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш бўйича асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:

  • сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва менежерларнинг билим ва кўникмалари, касбий лаёқати ва маҳоратини узлуксиз ошириб боришни ташкил қилиш;
  • замонавий бошқарув услублари, бошқарувда тўғри ва самарали қарорлар қабул қилиш ҳамда назорат қилиш бўйича кўникмаларни шакллантириш, сув хўжалиги соҳасида инновацион технологияларни татбиқ этиш учун касбий тайёргарликни зарар даражада таъминлаш;
  • сув хўжалиги соҳаси мутахассислари ва раҳбар кадрларининг илғор ахборот-коммуникация технологиялари, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш.

 

Қарор билан Сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • малака оширишнинг мақсади ва асосий вазифалари;
  • Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати мутахассислари ва раҳбар кадрлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг малакасини ошириш тартиби;
  • ўқитувчиларни (тренерларни) қайта тайёрлаш тартиби;
  • сув хўжалиги соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.