Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасига янги лавозимлар киритилади

12.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 6.04.2021 йилдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

 

Фармон билан Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикасида барча сув ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек сув балансини шакллантириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида (10.12.2020 йилдаги ПФ-6024-сон Фармон билан тасдиқланди) белгилаб берилган устувор йўналишларга мувофиқ қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсири олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • республика аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитларни яратиш;
  • сув хўжалиги объектларини модернизациялаш, ривожлантириш
    ва қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларига малакали хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш ва бошқалар.

 

Қуйидаги лавозимлар жорий қилинади:

  • сув хўжалиги вазирининг сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ўринбосари;
  • сув хўжалиги вазирининг давлат-хусусий шериклик ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси.

 

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси этиб қайта ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  • сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш;
  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш;
  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш ва бошқалар.

 

Инспекцияга:

  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда хавфсизлик бўйича кўрсаткичлар ва мезонларга амал қилинмаган ҳолларда сув тўплашни чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш;
  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, лойиҳа ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

 

«Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби ва «Йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Тегишли вазирликларнинг қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди:

  • Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи, Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи негизида Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказини;
  • Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигини.

 

Ҳужжат 7.04.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Наргиза Воҳидова.