Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Сув хўжалигини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

02.03.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 2021 йил 24 февраль куни «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Стратегия мамлакатнинг сув ресурсларини барқарор бошқариш ва ирригация секторини такомиллаштиришни қамраб оладиган бир қатор инфратузилмавий, сиёсий, институционал ва салоҳиятни ривожлантириш чораларини ўз ичига олади. Унинг доирасида қуйидагилар таъминланади:

  • ирригация тизими каналларининг бетон қопламали қисми 35%дан 38%гача ошиши, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,63 дан 0,66 гача ошиши;
  • сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар 526 минг гектардан 424 минг гектаргача камайтирилиши;
  • сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 308 минг гектардан 1,1 миллион гектаргача, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияси 121 минг гектардан 822 минг гектаргача етказилиши;
  • шўрланган майдонлар 1 926 минг гектардан 1 888 минг гектарга, шу жумладан ўртача ва кучли даражада шўрланган ерлар 581 минг гектардан 532 минг гектаргача қисқартирилиши;
  • қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 232 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилиши;
  • 60 та йирик сув хўжалиги объекти рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилиши;
  • Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 1 688 та насос станциясидаги 5 231 та насос агрегатининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи ҳисобининг мониторинги онлайн режимда олиб борилиши;
  • сув хўжалигида ДХШ тамойиллари асосида жами 124 та лойиҳа амалга оширилиши, суғориш учун сув етказиб бериш харажатларининг 9%и сув истеъмолчилари томонидан қопланиши ва бошқалар.

 

2021 йил 1 октябрга қадар этилен полимерлари (ТИФ ТН коди 3901) ва пропилен полимерларини (ТИФ ТН коди 3902) олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланади. Шунингдек республикада ишлаб чиқарилаётган полиэтилен маҳсулотининг экспортини 40 минг тоннага қисқартириш эвазига унинг ички бозорда биржа савдолари орқали сотилаётган қисмини ошириш чоралари кўрилади. Полиэтилен ва полипропилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар биржа савдоларига жалб қилинади.

 

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга ушбу маҳсулотларни биржа орқали сотувчи хорижий компаниялар (норезидент) учун савдоларга қатнашишда закалат суммасини киритиш талабини бекор қилиш ҳамда биржа комиссион йиғимларидан озод қилиш тавсия этилади.

 

Сув танқислиги шароитида экинларни кўллатиб суғориш ва сувни зовурга ташлаб қўйишнинг ҳар бир ҳолатини фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади.

 

2021 йил 1 июлга қадар сув ресурсларининг автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

 

Ҳужжат 26.02.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.