Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги, работая в Узбекистане, но находясь за рубежом Как изменит учет товаров обязательная цифровая маркировка Оплатили за гостиницу иностранному специалисту: налоговые последствия

Сув омборларида доимий сейсмологик кузатувлар олиб борилади

23.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 йилдаги «Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 792-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 30.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4794-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан ФВВ, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлигининг республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни амалга ошириш учун сотиб олиниши зарур бўлган асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи қисмлари рўйхати.

 

Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга қуйидагилар амалга ошириш топширилди:

а) Фанлар академияси ва ФВВ билан биргаликда 1.03.2021 йилдан бошлаб:

  • республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва такомиллаштириб бориш;
  • инструментал сейсмологик кузатувларни амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар тақдим этилишини назоратга олиш;
  • шартнома асосида сейсмологик кузатувлар ташкил этилиши, фаолият юритиши ва такомиллаштирилишига амалий ёрдам кўрсатиш;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш.

 

Қабул қилинган Низомда белгиланишича, сейсмологик кузатув тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • сув омборларининг сейсмик ҳолатига таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги ахборотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш;
  • сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек сув омборларидан фойдаланиш жараёнидаги сейсмик режим ўзгаришини баҳолаш ва тегишли тавсияларни бериш.

 

Сейсмологик кузатув тизими атроф табиий муҳит давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

 

Қуйидагилар сейсмологик кузатув тизимининг вазифалари ҳисобланади:

  • сув омборларида мунтазам равишда сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;
  • сув омборларида махсус сейсмик тадқиқотлар олиб бориш, жумладан сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;
  • сув омборлари, уларнинг тўғонлари, қирғоқ қияликлари ва бошқа алоҳида иншоотлари, асос қисмлари ва сув ўзанларини турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолати тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;
  • сейсмологик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.