Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как будем отдыхать на День независимости Как использовать бюджетные субсидии Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за август 2025 года Как перевести основные средства в инвестиционную недвижимость Трансформационные корректировки, связанные с инвестиционной недвижимостью

Сув ресурсларини бошқариш рақамли асосга ўтказилади

20.08.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 15.08.2025 йилдаги ПҚ-250-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастури тасдиқланди.

 

Дастурни амалга оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари:

  • ирригация тармоқларининг 2 551 км қисмини реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 1,3 трлн сўм ажратиш ва халқаро молия институтлари маблағларидан 300 млн АҚШ долларини ўзлаштириш;
  • насос станцияларининг 562 та насос ва 578 та электр двигателини замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш;
  • сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар ҳажмини 424 минг гектардан 276 минг гектаргача қисқартириш;
  • 15 та насос станциясида муқобил энергия манбаларини ўрнатиш;
  • сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар ҳажмини кўпайтириш, шўрланган майдонлар ҳажмини ва сизот сувлари сатҳи муаммоли ҳолатда бўлган суғориладиган ерларни қисқартириш;
  • ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 67 минг гектар суғориладиган ерни қайта фойдаланишга киритиш.

 

Ҳужжат билан соҳани рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди:

  • алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш, давлат чегарасида олинаётган сув миқдорини кузатиш имкониятини яратувчи камида 300 та рақамли сув ўлчаш қурилмасини ўрнатиш ҳамда марказлашган маълумотлар базасига интеграция қилиш;
  • 12 080 та мелиоратив кузатув қудуғида сув сарфи ҳисобини мониторинг қилиш ва 1 750 та насос агрегатининг сув сарфи ҳисобини юритиш;
  • 12 та йирик сув хўжалиги объектини автоматлаштирилган бошқарувга ўтказиш;
  • сув хўжалиги объектларини хусусий сектор бошқарувига бериш орқали ДХШ объектларида харажатларни 15%га қисқартириш.

 

Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгашининг таркиби ва унинг асосий вазифалари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова