Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Сув тежовчи технологияларга кетган харажатлар қопланади

16.08.2019

Читать на русском языке

 

Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (12.08.2019 йилдаги 664-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг (лойиҳа ташаббускорлари) янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосида сув тежовчи технологияларни (кейинги ўринларда - суғориш технологияси) жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

 

Қуйидагилар субсидия кўринишида қопланади:

  • томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган 1 гектар майдон учун бир марталик 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
  • майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

 

Субсидия маблағлари 2019 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, 2020 йилдан бошлаб Жамғарма ҳамда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тенг улушларда ажратилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ҳар йил 1 майга қадар келгуси йилда лойиҳа ташаббускорларининг якуний рўйхатини шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. Ҳукумат ҳар йил 1 июлга қадар келгуси йилда суғориш технологиясини жорий қилиш параметрларини тасдиқлайди ҳамда Молия вазирлиги, Агентлик ва бошқа ижрочиларга юборади.

 

Қоплама маблағларни олишни хоҳловчи лойиҳа ташаббускорлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкин, улар 3 кун муддатда суғориш технологияларини жойига чиқиб ўрганади. Ўрганиш натижаси бўйича тегишли қабул қилиш комиссияси хулоса тайёрлайди. Ижобий хулосани олган лойиҳа ташаббускорларининг рўйхати тегишли ҳужжатлар билан биргаликда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилади.

 

Молия вазирлиги мазкур рўйхатлар асосида тегишли субсидия маблағларини Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради. Ушбу маблағлар, шунингдек Жамғармага тегишли маблағлар 2 иш куни давомида лойиҳа ташаббускорларининг ҳисобрақамларига ўтказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.