Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

12.06.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2025 йилдаги 352-сон қарори билан сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 07.05.2024 йилдаги "Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида"ги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Қарор билан сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотоматериаллар ва (ёки) видеоёзувларни тақдим этган жисмоний шахсларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва рағбатлантириш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ видеотехника ёрдамида қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериаллар қуйидагиларни акс эттириши керак:

  • содир этилган ҳуқуқбузарлик;
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар (мавжуд бўлса);
  • ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, шунингдек ҳуқуқбузарлик аниқланган сана ва вақт.

 

Жиноятни тасвирга олган фото ва видеоматериалларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Жиноят учун маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда, фото ва видеоматериалларни юборган шахслар Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ рағбатлантирилади (8.01.2018 й. 15-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова