Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Сувни тежаш учун субсидия ажратилади

27.10.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 23.10.2021 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4919-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ПҚ-5264-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида пахта хом ашёсини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни кенгайтириш орқали сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган.

 

2-илованинг "III. Субсидиялар миқдорлари" бобининг 2-бандига асосан сувни тежайдиган технологиялар ва лазерли текислашни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари қуйидагича белгиланади:

минг сўм

Сувни тежайдиган тизимлар

Пахта

Донли экинлар

Сабзавот экинлари ва картошка

Полиз экинлари

Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар

Мевали экинлар

Узум

Тизим жорий этилган экин майдонининг ҳар бир гектари учун

Томчилатиб суғориш

8 000*

X

1500

1300

2 500

6 000

8 000

Кенг қамровли суғориш тизими

X

6 000**

1 200

X

2 500

X

X

"Спринклер" тизими

X

8 000**

1 000

X

2 000

X

X

Дискретли суғориш

2 000

X

X

X

X

X

X

Лазерли текислаш ***

1 000

1 000

1 000

1 000

1 000

X

X

Мобиль суғориш тизими

X

2 000

500

X

2 000

X

X

*) - Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш технологиялари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади;

**) - Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириш майдонларида жорий этилган кенг қамровли ҳамда "спринклер" тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади;

***) - томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғориш тизимлари билан биргаликда жорий қилинган тақдирда лазерли текислаш учун субсидия маблағлари ажратилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.10.2021 йилдан кучга кирди.

Эльмира Сиразиева.

 

Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум