Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Облагается ли НДС экспорт товаров на безвозмездной основе План главбуха на октябрь 2021 года Как учитывать передачу права на использование нематериальных активов Почему сервис «Проверить мой статус» показывает разный результат. И что с этим делать

Суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби белгиланди

24.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2021 йилдаги 387-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги “Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида” 859-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжатнинг мақсади - аҳолига кўрсатилаётган юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини белгилаш.

 

Шу муносабат билан юқорида кўрсатилган Вақтинчалик низомнинг номига ўзгартириш киритилди, у энди Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом деб номланади.

 

У тирик донордан буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини, шунингдек трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.

 

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

 

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация килиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилади.

 

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин.

 

Суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш бўйича кўрсатмалар:

  • ўткир лимфобласт лейкоз ва унинг шакллари, ўткир миелобласт лейкоз ва унинг шакллари;
  • миелом касаллиги, сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз, миелодиспластик синдром;
  • апластик анемия, бирламчи туғма иммунодефицит, аутоиммун тизимли касалликларни айрим турлари, лимфомалар, талассемиянинг оғир турлари.

 

Суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилишга қарши кўрсатмалар:

  • руҳий бузилишлар;
  • фаол инфекция;
  • қандли диабет декомпенсацияси;
  • ҳомиладорлик;
  • асосий касалликни инкурабел рецидиви;
  • донор ва реципиентнинг номувофиқлиги;
  • беморни химиорезистентлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Эльмира Сиразиева.