Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Суюлтирилган газ аҳолига ягона нарх бўйича сотилади

19.09.2017

 

Президентнинг 4.09.2017 йилдаги ПҚ–3253-сон «Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг таянч тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 1.09.2017 йилдан 31.12.2018 йилгача сўндирилиши лозим бўлган кредитлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ мажбуриятлари реструктуризация қилинди. Асосий қарзни сўндириш, фоиз тўловлари ва муддати ўтган қарзларнинг тўланиши муддатлари 1 сентябрь ҳолатига кўра 4 йилга кечиктирилди.

 

Иккинчидан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг 1.07.2017 йил ҳолатига кўра, ундирилиши умидсиз бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилади. Шунингдек, 2016 йилда тугатилган фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тармоқлар олдидаги қарзлари қолдиқлари ҳам ҳисобдан чиқарилади.

 

Учинчидан, Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг 2016–2018 йиллар якунлари бўйича давлат улушлари бўйича ҳисоблаб ёзиладиган дивидендлари Ўзбекистон Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда инвестиция мақсадлари учун жалб этилган кредит ва заёмларни сўндириш мақсадларига йўналтириш билан  капитализация қилинади.

 

Тўртинчидан, 10.09.2017 йилдан бутун мамлакатимиз бўйлаб аҳоли учун суюлтирилган газ сотишнинг ягона нархи белгиланади. 1.10.1994 йилдан суюлтирилган газ аҳолига шартномавий (эркин) нахрларда сотилаётган эди.

 

Бешинчидан, қазиб чиқарувчи корхоналарнинг рентабеллик даражасига етишишини таъминловчи қайта ишловчи ташкилотларга етказиб бериладиган углеводород хом ашёси тарифлари миқдори камида 5% белгиланади.

 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 октябридан:

  • нефть маҳсулотларига акциз солиғининг ҳисоблаб ёзилган суммалари 1.01.2020 йилгача «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводлари тасарруфида қолади ва маблағлар углеводород хом ашёсини импорт қилишни молиялаштириш ва ушбу мақсадларга жалб қилинган кредитларга хизмат кўрсатиш, шунингдек миллий валютанинг айирбошлаш курси ўзгариши муносабати билан шаклланадиган салбий курс фарқини қоплашга мақсадли йўналиштирилади;
  • «Ўзбекэнерго» АЖ иссиқлик электростанциялари ва марказлари учун солиқ солиш мақсадларида сув ресурсларининг ер усти ва ер ости  манбаларидан олинган сув ҳажми қайтариб тўкиладиган сув ҳажмига камаяди;
  • Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитлари тақдим этиш ва кредит линияларини очиш, шунингдек унинг кредитларини реструктуризация қилиш фақат Президент қарори билан амалга оширилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан иқтисодиётнинг асосий тармоқлари корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. У акциядорлик компаниялари ва жамиятларининг ташкилий тузилмалари ва ходимлари сонини оптималлаштириш, шунингдек 1.07.2018 йилгача АЖлар ва уларнинг таркибига кирувчи, давлат  улуши 50%дан ортиқ бўлган корхоналарнинг мустақил молиявий аудитини, бошқарув тизимларини, техник ва технологик ҳолатини баҳолашни якунлаш ишлари билан шуғулланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

  

Олег Заманов,

экспертимиз.