Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВозникает ли НДС при реализации остатков Как зарегистрировать здание, полученное при реорганизации Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов Как изменить организационно-правовую форму предприятия

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди

12.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2022 йилдаги «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги 443-сон қарори қабул қилинди.

 

Мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасига оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилади.

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан кўкрак нишонини ҳар йили 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда бериб борилади.

 

Ҳужжат билан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда унинг тавсифлари тасдиқланди. Низомда номзодлар белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланиши белгиланди. Юқори балл тўплаган шахслар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодликка тавсия этилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.