Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как выставлять ЭСФ на возмещение расходов по коммунальным услугам Что изменилось в требованиях к лицензированию и аккредитации НОУ в Узбекистане Как сформировать прочие операционные расходы

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда

10.06.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 347-сон қарори қабул қилинди. 

 

Қорақалпоғистоннинг Амударё ва Бўзатов туманлари туман коэффициентлари ҳамда йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхатига киритилди.

 

Илгари 2019 йил 5 январдан 2024 йил 31 мартга қадар 50 ва ундан ортиқ хонали янги меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш ва фойдаланишга топширишни амалга оширган тадбиркорлик субъектига ушбу меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция ва/ёки реновация қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган эди. Бунда субсидия олиш учун мурожаат қилиш муддати 2025 йил 1 мартгача этиб белгиланган эди. Киритилаётган ўзгартиришлар билан мурожаат қилиш муддати 2025 йил 31 декабргача узайтирилмоқда.

 

Бундан ташқари, саноат корхоналарини автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускуналари, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан мажбурий жиҳозлаш муддати узайтирилмоқда (I тоифали корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача, II тоифали корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача).

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига киритилди:

• 06.09.2019 йилдаги «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 743-сон;

• 07.09.2024 йилдаги «Меҳмонхона хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 550-сон;

• 25.11.2024 йилдаги «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 783-сон.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев