Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо каким правилам составлять финотчетность за 2024 год Если нерезидент оказывает транспортные услуги юрлицу Узбекистана Как учесть поступление основных средств по импорту с 1 января 2025 года Как учесть поступление ОС, полученных в обмен на другие ОС после 1 января 2025 года

Табиий ресурслардан фойдаланишда қоидаларга риоя қилинг

25.09.2017

 

14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунларга қўшимчалар киритилди. Ҳужжат "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинди.

 

Аниқлаштирилишича, табиий ресурслардан фойдаланишга табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, табиат мажмуалари яхлитлигини сақлаб қолиш, жонли табиат объектларининг яшаш ва ўсиш муҳити бузилишига йўл қўймаслик, бошқа табиий ресурслардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик шарти билан йўл қўйилади.

 

Шунингдек, ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланишнинг қатор янги шартлари киритилган:

  • ер ости бойликларидан ва кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидаларга риоя этилса;
  • фойдали қазилма конларини ишга солиш лойиҳалари бўйича, шунингдек минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда кенгайтириш лойиҳалари юзасидан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлса;
  • ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия мавжуд бўлса ёки ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш назарда тутилган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим мавжуд бўлса;
  • фойдали қазилмаларнинг юзасини олишда ҳосил бўладиган ва сиғдирадиган жинслар ағдармалари, сақлагичлар, терриконлар уларнинг атроф-муҳитга энг кам даражада зарарли таъсир кўрсатиши таъминланган ҳолда жойлаштирилса.

 

Бундан ташқари, кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда ҳокимликлар билан келишилган ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари таъминланиши, шунингдек давлатга, атроф-муҳитга зарар келтирилишининг ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келишининг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши керак. Кўрсатилган субъектларга етказилган зарарнинг ўрни қопланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   




Олег Заманов,

экспертимиз.