Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Где посмотреть расшифровку по НДС с учетом «коэффициента разрыва» ИКПУ поможет быстро и без ошибок сформировать ЭСФПояснительная записка по оплате труда для ГНИ Когда и какой чек системы онлайн-ККТ нужно выдать покупателю

Тадбиркорлар билан маҳалла аҳолиси ўртасида кооперация қўллаб-қувватланади

09.08.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 5.08.2021 йилдаги “Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5214-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган 210 та маҳалла  (кейинги ўринларда - "оғир" маҳалла) аниқланган. Уларга, Президентнинг 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5154-сон қарорига мувофиқ ҳамда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш учун $40 млн эквивалентидаги маблағлар ажратилган.

 

"Маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш асосида "оғир" маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни (кейинги ўринларда - "Андижон тажрибаси") республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш учун давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига $100 млн эквивалентидаги маблағлар ажратилади. Уларни алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкада ажратади.

 

Ҳужжат билан республика ҳудудлари кесимида "Андижон тажрибаси" асосида "маҳаллабай" ишлаш тизими жорий этиладиган маҳаллалар сони ва ажратиладиган ресурс миқдори тасдиқланди.

 

Тижорат банклари томонидан кредитлар "оғир" маҳаллаларга бириктирилган "етакчи" тадбиркорлик субъектларига битта маҳалла учун 2 млрд сўмгача миқдорда ажратилади. Улар кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун 3 йил муддатгача йиллик 10% ставкада ажратилади. Уларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредит суммасининг 75%и миқдоригача кафиллик берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.