Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНа каких условиях контракта можно применить нулевую ставку НДС при экспорте товара и его доставке До 10 октября успейте исправить ошибки в чеках онлайн-ККТКакие экспортеры получат льготы после 1 ноября 2022 года Как отразить в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение Какие доходы в виде материальной выгоды включаются в совокупный доход

Тадбиркорларни текшириш рўйхатига яна битта қўшимча киритилди

09.08.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 4.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида”ги ПФ-182-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонун ижросини таъминлашга қаратилган.

 

Президентнинг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонига 2-иловага қўшимчалар киритилди. У 172-позиция билан тўлдирилди. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида уларни рўйхатга олиш йўли билан ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар Рўйхатига яна биттаси қўшилди:

асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ҳамда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилганлиги устидан назорат қилиш.

 

Текширув Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан 1 кундан ошмаган ҳолда ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.08.2022 йилдан кучга кирди.