Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлатит ли налоги на услуги нерезидента узбекское предприятие – посредник, плательщик налога с оборота Как оформить возврат товара, проданного в розницу Как определить место реализации товаров и услуг Как оформлять дистанционных работников и работать с ними (часть 1)

Тадбиркорларнинг валюта хатарлари камайтирилади

28.10.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 27 октябрь куни “Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтириш учун  $1 млн гача миқдорда хорижий валютада ажратилган кредитлар миллий валютага ўтказиб берилаётганлиги маълумот учун қабул қилинади.

 

Бунда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагиларни қоплаш учун компенсация тақдим этилади:

  • МБ асосий ставкасидан ошадиган, лекин 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларини;
  • амалдаги компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларининг эквиваленти $1 млн дан, фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган кредитларини.

 

Шунингдек, Жамғармага кўрсатилган кредитлар бўйича амалдаги компенсациялар миқдорларини қайта ҳисоб-китоб қилиб, уларнинг умумий миқдорини мутаносиб равишда ўзгартиришга рухсат этилади.

 

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки улар жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.

 

Эльмира Сиразиева.