Президент томонидан 13.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-855-сон Қонун имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат этганда давлат божини тўлашдан озод этилади.
Маълумот учун: давлат божини тўлашдан озод этилган субъектлар сони:
- фуқаролик судларида – 45;
- иқтисодий судларда – 30;
- маъмурий судларда – 22.
Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.
Собир Нурбердиев.