Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНа каких условиях контракта можно применить нулевую ставку НДС при экспорте товара и его доставке До 10 октября успейте исправить ошибки в чеках онлайн-ККТКакие экспортеры получат льготы после 1 ноября 2022 года Как отразить в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение Какие доходы в виде материальной выгоды включаются в совокупный доход

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади

11.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2022 йилдаги 428-сон қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири –  тадбиркорликни ривожлантиришни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш. Таркиби Президент томонидан тасдиқланадиган Кенгаш Жамғарма бошқарувининг олий органи ҳисобланади.

 

Жамғарма фақат:

  • Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;
  • тугатилиш босқичида бўлмаган;
  • банкротлик тартиби қўзғатилмаган;
  • мурожаат санасида кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига қиймати 5 млрд сўмдан ошмаган, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинг бўйича асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30%идан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация берилади (Президентнинг 09.06.2022 йилдаги ПФ-150-сон Фармони).

 

Бунда компенсация бериш кредитнинг (лизингнинг) дастлабки икки йилига амалга оширилади. Тадбиркорлар томонидан бизнес-режада кўзда тутилган маҳсулотларни (хизматлар кўрсатишни) ишлаб чиқариш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, компенсация бериш муддати қўшимча бир йилга узайтирилади.

 

Шунингдек, Жамғарма томонидан:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50%игача, бироқ 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорида;
  • 2025 йил 1 январга қадар олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлар ҳамда кооперация асосида кичик бизнесни ва маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75%игача, бироқ 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади.

 

Давлат молиявий назорати органлари қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг шартлари, мақсадлари ҳамда тартибига риоя этилишини текширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.08.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.