Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тадбиркорлик инфратузилмаси қандай ривожлантирилади

24.01.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 2022 йил 21 январдаги «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-54-сон Фармон имзоланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жaмғapмaлapи ташкил этилмоқда.

 

Қуйидагилар жaмғapмaлapнинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолингандан сўнг қолган қисмининг 70%и, бундан махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ва "Business city" марказлари ҳудудларидаги ер участкалари мустасно;
  • жисмоний ва юридик шахслариинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Жамғармаларнинг маблағлари қуйидаги тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади:

  • "Янги Ўзбекистон" массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш;
  • қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25%дан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
  • аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

 

Юқоридаги тадбирлар харажатларини қоплаш учун маблағлар Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам ажратилади.

 

Фармон билан Иқтисодий тараққиёт ва кaмбaғaлликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жaмғapмacи тугатилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2022 йилдан кучга кирди.


Саодат Усманова.