Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлательщик НДС реорганизован путем присоединения: как возмещается НДС Что меняет цифровая маркировка в торговле прохладительными напитками (часть 2) Как правильно в чеках онлайн-ККТ отражать наименование товаров и услуг Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года
.

Тадбиркорлик субъектларини моддий кўмагини Давлат жамғармаси таъминлайди

20.06.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 09.06.2022 йилдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-150-сон Фармони қабул қилинди.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги асосий йўналишлари:

  • тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали жойларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш;
  • экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали республикада экспорт ҳажмини оширишга кўмаклашиш;
  • тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;
  • мамлакатда кичик тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш, жумладан ҳудудларда иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим драйвер соҳаларни ривожлантириш борасида молиявий кўмаклашиш;
  • тижорат банкларининг кредитлари орқали ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юқори самара берувчи йўналишлар, жумладан ахборот тизимлари ва дастурларини яратиш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади;
  • тижорат банклари кредитларига кафиллик:

- кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

- 2025 йил 1 январга қадар кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган кичик тадбиркорлик субъектларига 75 фоизигача тақдим этилади.

 

Тижорат банкларининг кредит ва лизинглари бўйича компенсациялар ҳамда кафилликлар Жамғарманинг мавжуд молиявий ресурслари ва таваккалчиликларини ҳисобга олган ҳолда, кичик тадбиркорлик субъектларига тақдим этилади, қуйидагиларни назарда тутувчи кредитлар бундан мустасно:

  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) уларнинг улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш;
  • савдо (бундан экспортолди молиялаштириш мустасно), умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш ҳамда электр қувватлантириш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • енгил ва илгари фойдаланишда бўлган юк автотранспорт воситалари сотиб олиш ва уларни таъмирлаш (чет элдан олиб келинадиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);
  • бино-иншоотларни сотиб олиш;
  • айланма маблағларни шакллантириш (экспортолди молиялаштириш бундан мустасно);
  • илгари олинган кредит ва лизингларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;
  • нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари ресурс базасини шакллантириш.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдоридан келиб чиқиб, Жамғарма томонидан бир молия йилида қабул қилинадиган молиявий ёрдам миқдорлари Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.