Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда

26.01.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 23.01.2024 йилдаги ПҚ-39-сон “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 февралдан бошлаб қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

 

Рейтинг доирасида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • «ААА», «АА» ва «А» – юқори барқарорлик рейтинги;
  • «ВВВ», «ВВ» ва «В» – ўртача барқарорлик рейтинги;
  • «ССС», «СС» и «С» – қониқарли барқарорлик рейтинги;
  • «D» – қуйи барқарорлик рейтинги.

 

Рейтинг Солиқ қўмитасининг «Табдиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик равишда (онлайн) шакллантирилади ҳамда Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

 

Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди.

 

Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

  •  «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади;
  • 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан  сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилганда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 5 йилгача узайтирилади.

 

«А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан:

  • солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кун  муддатда амалга оширилади;
  • товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.

 

2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.01.2024 йилдан кучга кирди.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах