Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета

Тадбиркорликка оид мажбурий талаблар ягона реестрини ишлаб чиқиш бошланди

16.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги 385-сон қарори билан Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестри тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш воситалари бўйича ўрнатилган барча талаблар, уларнинг муддатлари, улар билан боғлиқ молиявий харажатлар, талабларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар, назорат қилувчи органлар, текширув шакллари ҳамда жавобгарлик чораларини ўз ичига олади (09.11.2022 йилдаги ПФ-244-сон Фармон).

 

Ягона реестрга маълумотлар тегишли соҳани тартибга солувчи ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилади.

 

Адлия вазирлиги Ягона реестрнинг оператори ҳисобланади, унинг юритилишини услубий таъминлайди, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

 

Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:

  • реестрда ҳар бир мажбурий талаб бўйича киритиладиган маълумотларнинг турлари;
  • реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда ташкилотларининг функциялари;
  • тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган амалдаги мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш тартиби;
  • янги жорий этиладиган мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш тартиби;
  • реестрда жойлаштирилган маълумотларни янгилаб бориш тартиби.

 

2023 йил 1 декабрга қадар Ягона реестр электрон тизими ишлаб чиқилади ва синов тариқасида ишга туширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова