Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Можно ли применить льготы к матпомощи совместителя Утверждены формы статотчетности на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть II Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ 8 главных НПА для фермерских хозяйств в 2021 году 7 важных нововведений в проекте НПА о теневой экономике Льготы по НДС привязали к ИКПУ

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бизнесни қандай қўллаб-қувватлайди

23.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги 77-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом (1);
  • Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом (2).

 

Агентлик ваколатли давлат органи бўлиб, унга иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Агентлик директорининг ўринбосарларидан бири бир вақтнинг ўзида Жамғарманинг ижро этувчи директори ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • мамлакатда тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритиш;
  • аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, микромолиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни жорий этиш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • тадбиркорлик субъектларини номолиявий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш;
  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш ва жамғарма томонидан берилаётган молиявий ёрдамлар кўламини кенгайтириш, янги молиявий ёрдам турларини жорий қилиш ҳамда самарали бошқариш тизимини йўлга қўйиш ва бошқалар.

 

Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • тадбиркорлик масалалари бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек улар бўйича ўз хулосаларини бериш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ўз ваколатлари жумласига кирган масалалар бўйича маълумотлар ва материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
  • Агентликка юкланган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорлик соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
  • контракт асосида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
  • НҲҲ лойиҳаларини ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни Вазирликка киритиш  ва бошқалар.

 

Агентлик Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Низомга (2) мувофиқ Жамғарма барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. 

 

Жамғармадан молиявий ёрдам олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш бўйича электрон ҳужжатлар айланиши Президентнинг 13.08.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4417-сон қарорида маъқулланган электрон ҳужжатлар айланиши схемаларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Низомда белгиланишича, олдин Жамғарманинг молиявий ёрдамини олган шахс амалдаги кафиллик шартномаси бўйича шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда Жамғармага кафиллик ва/ёки компенсация олиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади. Шунингдек кафиллик ва компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартнома томонларнинг розилиги билан бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда такроран мурожаат қилиш мумкин.

 

Жамғарма қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.02.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Во
ҳидова.