Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлательщик НДС реорганизован путем присоединения: как возмещается НДС Что меняет цифровая маркировка в торговле прохладительными напитками (часть 2) Как правильно в чеках онлайн-ККТ отражать наименование товаров и услуг Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлиги қандай оширилади

19.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2022 йилдаги 450-сон қарори билан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепция тасдиқланди.

 

Концепциянинг асосий вазифалари:

  • маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш;
  • янги тадбиркорликни, шу жумладан, “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;
  • маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолининг камбағал қатлами даромадини, камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш йўллари самарадорлигини ошириш;
  • ҳар бир маҳалла инфратузилмасини шакллантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектлари, ер участкалари, бўш турган объектлардан ДХШ асосида самарали фойдаланиш;
  • “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш;
  • касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш бўйича манзилли кўмаклашиш.

 

Концепция ҳар йили январь ойида, жорий йилда, истисно тариқасида, сентябрь ойида ҳоким ёрдамчиси томонидан ишлаб чиқилади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳар томонлама муҳокама қилинади ҳамда тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига киритилади.

 

Ҳоким ёрдамчилари тасдиқланган концепциянинг ижроси юзасидан ҳар ойда - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғинларида, ҳар чоракда - тегишли туман (шаҳар) ҳокимига ҳамда йил якуни бўйича - халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.