Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Тадбиркорликнинг ривожланишини «BUSINESS INDICATOR» онлайн тизими баҳолайди

14.01.2020

Читать на русском языке

Жорий йилнинг 1 мартидан республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш ва баҳолаш учун ушбу тизим ишга туширилади. Бу Ҳукуматнинг 8.01.2020 йилдаги 8-сон қарорида назарда тутилган

 

«BUSINESS INDICATOR» – бу автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (кейинги ўринларда – Тизим), уни ишлаб чиқиш тендер савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан танланган ташкилотга топширилади.

 

Ҳудудда бизнес ривожланиши даражасини аниқлаш учун расмий статистик маълумотлар 17 кўрсаткич (индикаторлар) бўйича 10 балли тизимда баҳоланади. Улар қуйидагилардан иборат: бўш бинолар, иншоотлар ва участкаларни ажратиш, ЭИЗ ва КСЗдан самарали фойдаланиш, тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқининг дахлсизлигини, уларни кредитлаш, бизнесдан тушумлар улушини таъминлаш ва бошқалар. Баҳолаш даврийлиги – бир йилда икки марта (ярим йиллик ва йил якуни бўйича).

 

Расмий статистик маълумотлар масъул органлар томонидан қуйидаги муддатларда тизимга киритилади:

  • ярим йиллик учун – йилнинг 1 августига қадар;
  • йил якуни бўйича – келгуси йилнинг 1 мартига қадар.

 

Киритилган кўрсаткичлар ҳисоб-китоби тасдиқланган методика бўйича Тизим орқали амалга оширилади.

 

Рейтинг якунлари бўйича кўрсаткичлар қуйидагича баҳоланади:

  • 9 баллдан 10 баллгача - «намунали»;
  • 7 баллдан 9 баллгача - «яхши»;
  • 5 баллдан 7 баллгача - «қониқарли»;
  • 5 баллгача - «қониқарсиз».

 

Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилганда, ҳокимларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, бунга жалб этилган давлат ташкилотлари раҳбарлари ва бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади (уларнинг рўйхати ҳужжатга иловада келтирилган). Натижалар «қониқарсиз» деб топилганда интизомий чора кўрилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.01.2020 йилдан кучга кирди.  

Ленара Хикматова.