Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Тафтиш тартиби: ҳукмларни қайтадан кўриб чиқишнинг янги жараёни

29.09.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 27.09.2023 йилдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сон Қонун имзоланди.

 

Эндиликда ҳукмга апелляция шикояти (протести) 10 сутка ичида берилиши мумкин (илгари - 20 сутка).

 

Шунингдек, ЖПК ишларни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишни белгиловчи боб билан тўлдирилмоқда.

 

Хусусан, биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанция судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.  

 

Агар шикоятда ёки протестда маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳуқмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга киргандан кейин бир йил ичида йўл қўйилади.

 

Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан текширилмаган далиллар суд томонидан қабул қилинади, бунда  шахс бу далилларни ўзига боғлиқ бўлмаган қандай сабабларга кўра биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судига тақдим этиш имконияти бўлмаганлигини тушунтириб бериши керак.

 

Тафтиш инстанцияси суди ишни биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримлари устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:

  • биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
  • айрим суд қарорларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд қарорларидан бирини ўз кучида қолдириш тўғрисида;
  • иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида;
  • иш буйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
  • иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида;
  • биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида;
  • шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида.

 

Бундан ташқари, эндиликда суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2024 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев