Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Таксичиларга кўпроқ имкониятлар берилди

18.05.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 7.05.2021 йилдаги “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5108-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 2021 йил 15 майдан 2022 йил охирига қадар автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунда:

а) йўловчиларни қуйидаги енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти:

  • ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;
  • лицензия варақасига асосан амалга оширилади. У 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга "Лицензия" ахборот тизими орқали берилади;

б) автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда - якка тартибдаги ташувчилар):

  • "Aккредитация маркази" ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;
  • якка тартибдаги ташувчилар "Uztrans" ЯАТга уланган, кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда - агрегаторлар) томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт;

в) якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди;

г) 2021 йил 1 сентябргача бўлган даврда якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди;

д) якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида ундирилади. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;

е) якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайдилар.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

 

Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга:

  • йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
  • йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи берилади.

 

Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади.

 

Йўналишсиз таксилар учун автомобиль транспортининг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, НКМни ўрнатиш талаблари бекор қилинади.

 

Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз такси ва якка тартибдаги ташувчилар учун қуйидаги талаблар жорий этилади:

  • автомобиль транспортининг тепасига "TAXI" таниш белгили тўқсариқ рангли фонарь ўрнатиш;
  • тўловни амалга ошириш, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар) бўлиши;
  • автомобиль транспортининг приборлар панелида автомобиль транспортининг давлат рақами, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаси) ва ҳайдовчининг телефон рақами кўрсатилган маълумотлар табличкаси мавжуд бўлиши.

 

Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар учун қўшимча равишда автомобиль транспортининг ён томонларига Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган схема бўйича композицияни акс эттириш талаби белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.