Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Талабалар турар жойларга ДХМ ва ЯИДХП орқали жойлаштирилади

16.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 376 -сон қарори қабул қилинди.

 

Янги тартибга асосан давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизмати марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали амалга оширилади. Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

 

Талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномалари фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали электрон шаклда реал вақт режимида ҳисобга қўйилади.

 

Ҳужжат билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Мазкур давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

 

2023/2024 ўқув йилида:

  • I курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш давлат хизматлари марказлари ва my.gov.uz орқали маъмурий регламент талаблари асосида амалга оширилади. Бунда аризалар 20 августдан бошлаб қабул қилинади;
  • II курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза 2023 йил 25 августга қадар топширилади.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

 

Регламентга мувофиқ айрим тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
  • бир оиладан кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
  • олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган талабалар.

 

Талабалар турар жойига жойлашиш учун йўлланма дастлаб – имтиёзли рўйхат, сўнг – умумий рўйхатдаги навбат бўйича автоматик равишда шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.