Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Талабалар ва ёшларга ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам берадилар

25.10.2018

Читать на русском языке


Фарғонада Ёшлар инновация марказини ташкил этишга киришилди. У Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади (ВМнинг 17.10.2018 йилдаги 832-сон қарори).

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • Фарғона водийсининг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг талабалари, ёш олимлари ва ўқитувчиларига инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш учун замонавий илмий ва лаборатория асбоб-ускуналари, ахборот-коммуникация технология воситалари билан жиҳозланган технологик ва ишлаб чиқариш майдончаларини тақдим этиш йўли билан уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • олий таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида инновацион ғоялар ва лойиҳалар, маҳсулотлар ва технологияларнинг истиқболли турларини ишлаб чиқишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ривожланишини мувофиқлаштириш;
  • илмий ва лаборатория тадқиқотлари олиб бориш, тажриба намуналарини, саноат маҳсулотларининг прототипларини ишлаб чиқиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, шунингдек, инновацион фаолият натижаларининг трансфери ва тижоратлаштирилиши, стартап лойиҳаларни амалга ошириш, саноат даражасида уларни тўлақонли жорий этишда амалий ёрдам кўрсатиш йўли билан ёшлар, олимлар ва ўқитувчиларни иқтисодиёт соҳалари ва корхоналарнинг илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш;
  • Марказ тузилмасида ташкил этиладиган коворкинг-марказда ёшлар, олимлар ва тадбиркорларга маслаҳат, молиявий, бухгалтерия хизматлари ва бошқа хизматлар, шунингдек, бизнес-акселератор хизматлари кўрсатиш, ахборот-коммуникация воситалари ва Интернет тармоғига кириш билан таъминлаш;
  • халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган компаниялар, ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар иштирокида инновациялар соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича илмий-амалий конференциялар ва семинарлар, танловлар ўтказиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_