Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Талабаларга ижара ҳақининг бир қисми қандай тартибда қоплаб берилади

30.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021 йилдаги 605-сон қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 20.04.2021 йилдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6208-сон Фармонига мувофиқ давлат олий таълим муассасалари талабаларига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50%и Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида 1 БҲМ, қолган ҳудудларда 0,5 БҲМдан ошмаслиги керак.

 

Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади.

 

Олий таълим муассасалари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

 

Низомга мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш солиқ органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди. Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талабалар ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт. Мазкур тартиб фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган давлат олий таълим муассасалари талабаларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Ариза берувчи ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига тегишли маълумотларни ёки ҳужжатларни тақдим этади.

 

Масъул шахслар бир ҳафта давомида ариза берувчининг маълумотлари ижтимоий мезонларга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганадилар. Сўнгра масъуллар ўрганилган маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида танлаб олиш комиссиясига тақдим этадилар. Комиссия ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни бир кун муддатда ўрганиб чиқади ва қарор қабул қилади.

 

Тегишинча, давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи расмийлаштирилади, унда аризалари қаноатлантирилган талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ҳамда уларнинг рўйхати кўрсатилади, ушбу рўйхат тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.

 

Аризалари бўйича ижобий қарор қабул қилинган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми ариза келиб тушган санадан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:

  • ўқув йили давомида (ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача этиб) ёки ўқув дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;
  • ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасига қадар аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

 

Ушбу муддатлар ўтганидан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум