Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Общепит получает письма с требованием вернуть часть кешбэка по НДС: как ответить налоговикам Налоговая требует вернуть часть НДС-кешбэка: почему это требование спорное Как определять расходы на амортизацию в целях налогообложения

Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди

15.06.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2026 йилдаги 299-сон қарори билан Хорижий ва нодавлат ОТТларидан  талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Янги тартибга кўра, бу борада ваколатли давлат органи этиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги белгиланди.

 

Регламентга мувофиқ, талабалар ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ЯИДХП, Агентликнинг махсус электрон платформаси ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза топширишлари мумкин.

 

Ариза ва ҳужжатлар 15 июлдан 6 августгача кўриб чиқилади, шундан сўнг ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслик, нотўғри маълумотлар киритиш ёки белгиланган йиғимни ўз вақтида тўламаслик аризани рад этиш учун асос бўлади. Қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор талабага электрон платформалар орқали юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                       Лола Абдуазимова