Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Таълим, букмекерлик, VAR – ўзбек футболи янги даражага чиқмоқда

24.12.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 4 декабрдаги Фармонида миллий футболни янги ривожланиш босқичига кўтариш чора-тадбирлари назарда тутилган.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади (бўлғуси тадбирларга олдиндан эълон қилинган коэффициентлар бўйича ғолибларга ютуқларни тўлаган ҳолда ставкаларни қабул қилиш, таҳр. изоҳи). Шу йўсинда спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун қўшимча маблағларни олиш режалаштирилмоқда. Келгуси йилнинг 1 июнига қадар қуйидагилар ишлаб чиқилиши лозим:

 

  • букмекерлик фаолияти қоидалари – лицензиялаш тартиби, Интернетда хизматларга доир маълумотларни тартибга солиш, букмекерлик компаниялари даромадларининг бир қисмини спортни, давлат томонидан назорат қилиш механизмларини ривожлантириш учун йўналтириш;
  • ЖК ва МЖТКга букмекерлик фаолияти қоидаларини бузганлик, тотализатор ўйинлари (коэффициентларсиз гаров ўйнаш, ютуқ иштирокчилар сонига, улардан йиғилган суммалар ва ўйинчи ставкаси миқдорига боғлиқ, таҳр. изоҳи), ўйинга ёки унинг натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида шартномавий ўйинларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида тузатишлар киритиш.

 

Албатта булар билан чекланиб қолинмайди. Бир қатор тадбирлар мамлакатда футбол таълимини ривожлантиришга йўналтирилган. Хусусан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия захиралари коллежлари футбол бўлинмалари билан бирга ташкил этилади. Спорт шифокори, психологи, фармакологи, ҳуқуқшуноси ва диетологини тайёрлаш билан алоҳида шуғулланилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида ташкил этилган Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида тренер, скаут, таҳлилчи, ҳакам, маркетолог ва футбол менежерини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бошланади. 

 

Футбол бўйича агентлар (воситачилар)нинг фаолиятини аккредитациядан ўтказиш ваколати Ўзбекистон футбол ассоциациясига юклатилади. Уларнинг вазифаси – салоҳияти юқори футболчиларни профессионал даражада тайёрлаш, уларни хорижий давлатларнинг нуфузли футбол клубларида профессионал фаолият олиб боришини таъминлаш, футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.

 

Бундан ташқари, ХФАФ, ОФК талабларига мувофиқ, 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланилади. Ушбу технология бош арбитрга видеотакрорлаш ёрдамида қарор қабул қилиш имконини беради, бу билан ҳакамлар йўл қўядиган хатолар сони камаяди. Тизим кўпгина Европа футбол лигаларида қўлланилмоқда, халқаро мусобақалар доирасида, масалан, 2017 йилги Конфедерация кубогида, 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ундан фойдаланилган.

 

Умуман олганда, 2030 йилга келиб мамлакат аҳолига нисбатан футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини камида 5%гача етказиш, ХФАФ миллий терма жамоалар рейтингида миллий терма жамоани кучли 50 таликка киришига эришиш, хусусий футбол мактаблари сонини ошириш, мамлакатда ХФАФ ва ОФК турнирларини ўтказишга эришиш назарда тутилмоқда.

 

Олег Заманов.