Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые льготы и меры господдержки приняты для электротехнической отрасли Как определять невычитаемые расходы Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор

Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

18.09.2026

Читать на русском языке

11.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:

– таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш мажбурияти юклатилган шахс томонидан тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида уларга нисбатан жисмоний зўравонлик қилиш, шунингдек, уларни камситиш ёки ҳақорат қилиш каби ҳаракатларда ифодаланган таҳқирлаш (жиноят аломатлари ва бошқа белгиланган ҳуқуқбузарликлар мавжуд бўлмаган тақдирда) – БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шунингдек, давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаши шарт бўлган ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмайди.

 

Қонунда белгиланишича, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ота-онадан ёки улардан биридан ундириладиган алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари жалб этилади.

 

Педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар бир йил мобайнида қуйидаги таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишга қўйилмайди:

• мактабгача таълим ташкилотлари;

• умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари;

• профессионал таълим ташкилотлари;

• болаларга қўшимча таълим берувчи ташкилотлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

                       Лола Абдуазимова